Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Шаръий ҳукмлар эса Шореъ (шариат эгаси)нинг бандаларнинг феълларига тааллуқли буйруғидир. Бошқача қилиб айтганда, инсоннинг феълларидан ёки сифатларидан бирортасига тааллуқли фикрлар шаръий ҳукмдир. Демак, ижарага бериш, судхўрлик, кафолат, ваколат, намоз, халифаликни тиклаш, Оллоҳ белгилаган жазо қонунларини ўз ўрнига қўйиш, халифанинг мусулмон бўлиши шартлиги, гувоҳнинг адолатли бўлиши, ҳоким эркак киши бўлиши ва шу каби барча амаллар шаръий ҳукмлар ҳисобланади. Тавҳид, пайғамбарлик, пайғамбарнинг ростлиги, пайғамбарларнинг хатодан холилиги, Қуръон Оллоҳнинг сўзи эканлиги, қиёмат кунидаги ҳисоб-китоб масаласи, дўзах азоби ва шу кабилар ақида жумласидандир. Ақида тасдиқ қилинадиган фикрлардир. Шаръий ҳукм эса инсоннинг феълига алоқадор буйруқдир. Масалан, икки ракаат бомдод намозини олайлик. Уни адо қилиш шаръий ҳукм, Оллоҳ томонидан белгиланганлигини тасдиқлаш ақидадир. Бомдод намозининг икки ракаат Суннатини ўқиса савоб, ўқимаса гуноҳкор бўлмаслиги жиҳатидан олиб қаралса, худди шом намозининг икки ракаат Суннати каби бир хил шаръий ҳукм ҳисобланади. Аммо бомдод намозининг икки ракаат Суннати Оллоҳ Таоло томонидан белгиланганлиги қатъий бўлиб, уни инкор этган киши диндан чиқади. Чунки тавотур йўли билан исботланган. Лекин шом намозининг икки ракаат Суннатини тасдиқлаш матлуб (талаб қилинган)дир. Занний далил, яъни оҳод хабарлар билан исботланганлиги учун уни инкор қилиш куфр ҳисобланмайди. Чунки оҳод хабарлар ақида борасида далил бўлолмайди. Шунингдек, ўғрининг қўлини кесиш ҳам шаръий ҳукм бўлиб, бу Оллоҳнинг ҳукми эканлигини тасдиқлаш ақидадир. Шунингдек, судхўрликнинг ҳаромлиги шаръий ҳукм бўлса, Оллоҳнинг ҳукми эканлигини тасдиқлаш ақидадир.


Бу ўринда ақида билан шаръий ҳукм ўртасидаги фарқ шундан иборатки, ақида - иймон, иймон эса далил орқали воқега мувофиқ келадиган қатъий тасдиқдир. Ақидада қатъийлик ва аниқ ишонч талаб қилинади. Шаръий ҳукм эса Шореънинг бандаларнинг феълларига тааллуқли буйруғидир. Шаръий ҳукмда зонн кифоя қилади. Демак, фикрнинг воқеси мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини тасдиқлаш ақидадир. Фикрни идрок этиб, уни инсоний феъллардан бирига муолажа деб ҳисобланиши ёки ҳисобланмаслиги шаръий ҳукмдир. Фикр ечим деб ҳисобланганлиги учун занний далил кифоя қилади, аммо фикр воқесининг мавжудлигини тасдиқлаш учун албатта қатъий далил бўлиши керак.

 

135-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260